Акционерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


“Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларининг ҳимояси тўғрисида” ги Қонунга мувофиқ, 27-модда, акционерлар қуйидаги ҳуқуқларга эга: Акционерлар:

уларни тегишли акционерлик жамиятининг акционерлари реестерига киритиш; ўзига нисбатан депонинг депозитарийдаги ҳисобварағидан кўчирма; жамият фойдасининг бир қисмиини дивидендлар шаклида; акционерлик жамияти тугатилган тақдирда, ўзига тегишли улушларга мувофиқ мулкнинг бир қисмини олиш; акционерлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш; акционерлик жамиятининг Низомига мувофиқ эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотлар олиш; олинган дивидендларни эркин тасарруф этиш; ўз ҳуқуқларини қимматли қоғозларни тартибга солиш бўйича вакил этилган давлат органида ҳамда судда ҳимоя қилиш; қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ва эмитентларнинг ноқобил ва виждонсиз ҳаракатларидан етказилган зарарлар учун товон олиш; ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида ассоциацияларга ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш; қимматли қоғозларни сотиб олиши чоғида кўриши мумкин бўлган зарарлар ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ рискларни суғурта қилиш ҳуқуқларига эга. Акционерлар, шунингдек, жамият Низомида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

28-модда. Акционерларнинг – оддий (одатдаги) акциялар эгаларининг ҳуқуқлари. Ҳар бир оддий (одатдаги) акция акционерга – унинг эгасига бир хил ҳажмдаги ҳуқуқлар тақдим этади. Акционерлар – оддий (одатдаги) акциялар эгалари мазкур Қонунга ва жамиятнинг низомига мувофиқ акционерларнинг умумий йиғилишида ўзининг ваколатидаги барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин, шунингдек, дивидендлар олиш, жамият тугатилган тақдирда эса – унинг мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. 30-модда. Акцияга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши Акцияни сотиб олган шахсга акцияга эгалик қилиш ҳуқуқи сотиб олувчининг депо ҳисобварағи бўйича белгиланган тартибда тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан бошлаб ўтади ҳамда депо ҳисобварағидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда бериладиган депозитарий кўчирмаси билан тасдиқланади. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқ уни сотиб олган шахсга мазкур қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқ ўтган лаҳзада ўтади.