Агрегатный завод















Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 12 майдаги “2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида” ги № ПҚ-1758 Қарорида кўзда тутилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш


MDS -19.1 RAUCH Минерал ўғитлар сочиш мосламаси (Германия)

Хампасининг ҳажми 0,8-1,5 куб.м.ли минерал ўғитлар сочиш мосламасини қўллашнинг самарадорлиги тўлдиришга сарфланадиган вақтни қисқариши натижасида меҳнат унумдорлигининг ошиши ва ишлов бериш сифатининг ортишидан иборат.

Техник тавсифи:
Тури – осма, икки лаппакли Бнкернинг ҳажми, (л) - 800-1500 Вазни, (кг) – 300 гача Энламаси, (м) – ўғитнинг турига (донадор ёки кристалсимон) боғлиқ равишда 12 дан 17 гача Ишлаш тезлиги км/с – 6-10 Асосий вақтнинг бир соати мобайнидаги унумдорлиги -10-20 га Агрегатланадиган тракторининг қуввати – 8-10 о.к.




Чигит ва маккажўхори экишга мўлжалланган 8 қаторли хатосиз экадиган пневматик Planter-3M, KUHN чигит экиш сеялкаси (Франция)

Қобиғи шилинган уруғликни бехато экадиган пневматик чигит экиш сеялкасини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги экиш чоғида унумдорликнинг ошиши ва уруғлик сарфининг қисқаришидан иборат. Экиш билан бир вақтнинг ўзида ўғитлаш пахта ҳосилдорлигининг ошишига имкон беради. Экиш муддатлари қисқаради ҳамда экинларни (ғўзани) қўлда ягана қилиш истисно этилади.

Техник тавсифлари:
Агрегатланадиган тракторларининг кл. - 2,0 тн.. Ишлаш тезлиги 15 км/с га қадар Сеялканинг ўғитлаш мосламаларисиз бўш баклари билан вазни 2000 кг. Асосий вақтнинг бир соати мобайнидаги унумдорлиги – 11 га/с га қадар Истеъмолчиларнинг буюртмалари бўйича пневматик экиш вариантидаги сеялка маккажўхори, оқ жўхори, кунгабоқар, дуккакли ва бошқа экинлар экиш учун махсус уруғлик сочувчи лаппаклар билан бутланиши мумкин



Бир вақтнинг ўзида тупроқни экишга тайёрловчи ва энига 4 м. масофани қамраб ўғитловчи 4 м Venta L.C., KUHN пневматик ғалла экиш сеялкаси (Франция)

Пневматик ғалла экиш сеялкасини қўллашнинг самарадорлиги бир вақтнинг ўзида тупроқни экишга сифатли тайёрлаш, ғаллани ўғитлаб экишдан иборат.

Техник тавсифлари
Лаппакли ишчи органлари билан ғалла эадиган сеялка, пневматик, тракторнинг ВОМидан узатма билан осма. Агрегатланадиган тракторларининг тоифаси – 1,4-2,0 тн. Тури - тиркамали Энламаси - 3,6-4 м Хампасининг ҳажми - 1200 кг Ишлаш тезлиги -6-10 км/с Вазни – 3000 кг гача



Майда уруғли экинларни экишга мўлжалланган агрегатлди қаторлаб дон экадиган механик осма Premia 300, KUHN сеялкаси (Франция)

Майда уруғли экинларни ўғитлаб экишга мўлажалланган сеялкалар ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг самарадорлиги озиқ-овқат экинлари экишни механизацилаш ва экиш ишлари унумдорлигини оширишдан иборат.

Техник тавсифлари
Ҳар бир экиш аппарати 1; 2 ва ҳатто 3 қатор экиш имконига эга бўлган, 2-4 қаторли, 40-70 см.ли қатор оралиқлари учун мўлжалланган осма сеялка. Агрегатланадиган тракторларининг кл. - 1,4-2,0 тн. Энламаси - 1,5-3,2 м Хампасининг ҳажми - 480 кг Қаторлар ораси кенглиги ўзгарувчан Плуг тури – лаппакли Ишлаш тезлиги - 6-10 км/с Унумдорлиги (га) – 0,7 дан 2,5 га қадар Вазни - 700 кг га қадар



Картошка экувчи осма GL-32E, GRIMME машинаси (Германия)

Картошка экадиган машинани қўллашнинг самарадорлиги унумдорликнинг ошишидан, уруғлик картошкани экиш чоғида қўл меҳнатини истисно этишдан иборат.

Техник тавсифлари
2-4 қаторли, таянч ғилдираклардан узатмали, қатор оралиғи 70 см.ли осма картошка эккич Агрегатланадиган тракторларининг кл. - 1,4-2,0 тн. Тури осма Энламаси - 3 м Ишлаш тезлиги - 3-4 км/с Асосий вақтнинг бир соати мобайнидаги унумдорлиги – 0,4-0,5 га Вазни - 1200 кг га қад

1  2  3  4