Агрегатный завод















Тошкент агрегат заводининг тарихи.

        Тошкент агрегат заводининг тарихи ўз саноғини 1955 йилнинг мартидан бошлайди, у ўзининг ишлаб чиқариш умрини учта ишлаб чиқариш биноларининг қурилиши тугалланаётган ҳамда 150 та ходим томонидан хизмат кўрсатиладиган фақат 100 бирликдаги технологик ускуна ишга туширилаётган шароитларда бошлаган эди. Қисқа муддатларда 4ПЗУ ер насоси қурилмасини ишлаб чиқариш, сўнгроқ эса ДДА-100 ёмғирлатувчи машинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, юзага келган ихтисос туфайли завод Тошкент ирригация машинасозлиги заводи номини олди. 1959 йилда завод трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигига қайта ихтисослаштирилди, Т24.3В қаторлар орасига ишлов берувчи тракторлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, шу муносабат билан завод Ўзбек трактор-йиғиш заводи деб номлана бошлади ва 1960 йилнинг биринчи чорагидаёқ 1400 та трактор ишлаб чиқарилди. 1961 йили завод ХВС – 1,2 русумли қўш қаторли пахта териш машиналари учун ўзиюрар шасси ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни бошлади. 1964 йилдан бошлаб завод тракторлар ишлаб чиқариш билан биргаликда янги мураккаб маҳсулот – қишлоқ хўжалиги машиналари ва комбайнлар учун редукторлар ишлаб чиқара бошлади. 1968 йили завод янада қудратли, 50 қувватли Т28-Х4 тракторини серияли ишлаб чиқаришни ўзлаштирди, бу эса дунёда биринчи бўлиб тўрт қаторли “Ўзбекистон” пахта териш машинаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берди. Завод шу йилнинг ўзида йилига 22 мингта трактор ишлаб чиқариш маррасига эришди. 1972 йилдан бошлаб завод Тошкент агрегат заводи деб қайта номланди. Тракторларни йиғиш ТТЗга топширилди, бироқ кетинги ва икки ғилдиракли олдинги кўприклар ишлаб чиқариш заводга бириктириб қўйилди. Шу пайтнинг ўзида энергетика ва транспорт хўжалиги объектлари қурилиши кўзда тутилди, мослашувчан ишлаб чиқариш тизимлари жорий этилди. 1980 йилдан бошлаб танаворларга термик ишлов бериш агрегатлари тўлиқ жорий этилди, СНЦ печлари линияси ҳамда гальваноқопламали янги автоматик линия ўрнатилди ва жорий этилди. 90-йилларга қадар завод универсал-ер ҳайдаш ва пахтачилик тракторларига олинги ва кетинги кўприклар, собиқ СССР республикаларига етказилиб берилувчи турли машина ва механизмларга махсус редукторлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари сингари алоҳида тугунлар ва агрегатлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. 1996 йилнинг ноябридан бошлаб ЎзР Давлат мулки қўмитасининг буйруғига биноан завод “Агрегат заводи ОТАЖ” – очиқ турдаги акционерлик жамиятига, 1999 йилнинг сентябирдан бошлаб эса "AGREGAT ZAVODI" ОАЖ га айлантирилди. Ҳозирги пайтда заводнинг асосий маҳсулотлари: Вентиляторли ОВХ-600 ғўза пуркагичи, Штангали ОШХ-12-1А ғўза пуркагичи (гербицидлар билан ўғитлаш мосламаси), «АGRIMONDO» (Италия) фирмаси ва «KUHN» (Франция) фирмаси билан ҳамкорликда тайёрланган осма «HORIZON» пуркагичи, тиркамали ОВМ-1500. Шунингдек, бизнинг заводимиз «KUHN» фирмаси билан ҳамкорликда ерни тайёрлаш машиналари (плуглар, ротацион сихмолалар, ерни чуқур юмшатгичлар) ва орқаосмали ротацион ўроқ машиналар ҳам ишлаб чиқаради. Қишлоқ хўжалиги машиналаридан ташқари завод маҳсулотлари жумласига НШ-10, НШ-32, НШ-50 шестерняли насослар, мотор-редукторлар, умусаноат мақсадларига мўлжалланган редукторлар, турли хилдаги универсал ва махсус редукторлар ҳам киради. Турли комплектациялардаги сув насосларини ишлаб чиқариш навбатда турибди. Завод томонидан нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарида ҳам ўзгармас талабга эга бўлган катта номдаги халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилади. 2005 йили импорт тўпламлари асосида синови ўтказилди ҳамда чигит ва бошқа экинлар экишга мўлжалланган тўрт қаторли пневматик сеялка ҳамда ВТ 150 ва Т4А тракторлари учун плуглар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Хорижда ишлаб чиқарилган замонавий технология ва ускуналарни жорий этиш заводга юқори жаҳон стандартлари даражасидаги деталлар ва буюмлар, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш имконини беради. “Агрегат заводи” АЖ қишлоқ хўжалиги машиналари – пуркагичлар, чигит экиш сеялкалари, ўроқ машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Заводда ишлаб чиқаришнинг қуйидаги турлари мавжуд: - ерга ишлов бериш техникалари ишлаб чиқариш; - холдинг ички кооперацияси бўйича тугунлар (узеллар) ва редукторлар ишлаб чиқариш; - тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш. Завод ўз таркибида металл қуйиш ва темирчилик цехларига эга эмас ҳамда барча қуймалар ва иссиқлайин штампланадиган деталларни кооперация бўйича олади. Шу муносабат билан заводда механик ва термик ишлов бериш, йиғиш ва бўяш, гальваник ишлаб чиқариш сингари янги соҳалар тараққий топди. Заводнинг ишлаб чиқариш хизмати (термо-галваникдан ташқари) муайян маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳамда ўз таркибида механик ишлов бериш, йиғиш ва бўяш участкаларига эга. Термик ишлаб чиқариш юмшатиш, термотузатиш, тоблаш, ТВЧ, кимёвий-термик ишлов беришни мўътадиллаштириш операцияларини ўтказиш имконини беради. Вентиляторли ОВХ-600 ғўза пуркагичи, Штангали ОШХ-12-1А ғўза пуркагичи (гербицид билан ўғитлаш мосламаси) сингари машиналар завод томонидан ишлаб чиқарилаётган, Республикамизда ва ундан ташқарида машҳур бўлган пуркагичлар жумласига киради. Шунингдек, завод жаҳондаги қишлоқ хўжалиги техникасини йирик ишлаб чиқарувчилари ҳисобланган французларнинг «KUHN» фирмаси ва италянларнинг «AGRIMОNDO» фирмасининг ишчи органлари ва гидроаппаратураси қўлланиладиган, хатосиз экадиган PPAES 4 сеялкаси ҳамда 4 қаторли механик сеялкалар ишлаб чиқаради. Завод томонидан ишлаб чиқариладиган барча техника УзГЦИТТда синовдан ўтказилган ва ижобий тавсиялар олган. 2009 йилнинг март ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2008 йилдаги № ПҚ-830 сон Қарорига мувофиқ завод илгари ҳозирда банкрот деб эълон қилинган “Ўзбекқишлоқмаш” ОАЖда ишлаб чиқарилган СЧХ-4Б чигит экадиган сеялка ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга киришди. Алоҳида буюртмалар асосида завод буюртмачининг чизмалари ёки намуналари асосида детал ва тугунларнинг (узелларнинг) ёлғиз нусхаларини ҳам ишлаб чиқаради. 2010 йилги ишлаб чиқариш режаси қишлоқ хўжалиги техникасига Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 14 ноябрдаги №247 сон Қарорига мувофиқ махсус тузилган комиссия томонидан аниқланган талабдан келиб чиқиб шакллантирилди. Ўтказилган маркетинг ишлари заводга 2010 йилги ишлаб чиқариш режасини 9 400,0 млн.сўм ҳажмида шакллантириш имконини берди, шу жумладан: - ОВХ-600 пуркагичлари – 1000 дона - чигит экиш сеялкалари – 700 дона - роторли ўроқ машиналар – 300 дона - минерал ўғитлар сочгичлар – 250 дона.