Акцияларнинг тақсимланишига оид умумий маълумотлар


Акцияларнинг тақсимланишига оид умумий маълумотлар:

            Тошкент агрегат заводини хусусийлаштириш ЎзР Давлат мулки қўмитасининг 5.11.1996 йилдаги № 550 к-ПО сонли буйруғига мувофиқ амалга оширилган, Давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент ш. Собир Рҳимов тумани ҳокимияти томонидан 26.03.1997 йилда № 269 рақам билан амалга оширилган.
1. Устав жамғармасининг дастлабки миқдори ва биринчи чиқарилган қимматли қоғозлар ҳажми – 147329 минг сўм ёки 1000 сўм қийматдаги 147329 дона оддий номига ёзилган акциялар.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.99 йилдаги № 326 сон Қарори, Давлат мулки қўмитасининг 13.08.99 йилдаги № 158-к-ПО сон Буйруғига мувофиқ Устав жамғармаси давлатнинг капитал қурилишга қўйилган бюджет маблағлари шаклидаги омонатлари ҳисобидан 621 400 сўмга оширилди, 621 400 дона миқдоридаги қўшимча акциялар чиқарилди. Акционерларнинг умумий йиғилиши қарори билан 2003 йилда “Агрегат заводи” ОАЖ таркибига «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» ХК - «Кимёқишлокмаш» ОАЖ қўшилган.
3. «Кимёқишлокмаш» ОАЖ устав жамғармаси маблағига “Агрегат заводи” ОАЖ акционерлари ўртасида жойлаштириш учун “Агрегат заводи” ОАЖнинг 502781,0 сўмлик ёки баҳоси 1000 сўм қийматдаги 502781 дона оддий нақдсиз номига ёзилган қўшимча акциялари чиқарилди. Акцияларнинг чиқарилиши Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 27.12.2003 йилда № Р0089-3 рақам билан рўйхатга олинди. Акционерларнинг Умумий йиғилиши қарорига мувофиқ (22.04.2004 йилдаги № 11 сон баённома) устав жамғармасини Кимёқишлокмаш» ОАЖнинг қайта ташкил этилишга рози бўлмаган акционерларидан сотиб олинган акциялар бўйича 5078 сўм маблағга камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тошкент ш. Собир Раҳимов туман Ҳокимининг 10.03.2006 йилги №3105 сон қарорига мувофиқ Низомга киритилган ўзгаришлар рўйхатга олинди, Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг 2006 йил 15 майдаги № 15-07/027 сон қарори билан завод эмиссиялари Режасига (Проспектига) киритилган ўзгаришлар рўйхатга олинди. Жамиятнинг устав жамғармаси баҳоси 1000 сўм қийматдаги 1266432 дона оддий нақдсиз номига ёзилган акцияларга тақсимланган 1 266 432 сўмни (1271510 минг сўм -5078 минг сўм) ташкил этди. Завод томонидан акциялар чиқаришнинг охирги миқдорини кўпайтириш бўйича Низомага киритилган ўзгартириш рўйхатга олинди. 2009 йил 12 августда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг №44к-ПО сонли буйруғи чиқарилди ва 2009 йил 9 сентябрдаги №49к-ПО буйруққа ўзгартиришлар киритилди.
4. Кузатув кенгаши томонидан (26.10.2010 йилги №5-2010 баённома ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2008 йилдаги №ПҚ-830 сон Қарорига мувофиқ қарздорликни бюджетга кўчириш ҳисобидан устав жамғармасида давлатнинг улушини кўпайтириш мақсадида 3 216 244 минг сўм маблағга 3 216 244 дона қўшимча акция чиқариш тўғрисидаги Қарор тасдиқланди. 2010 йил 1 декабрда нашрга (чиқаришга) № Р0089-4 рақами берилди. Жамиятнинг устав жамғармаси 4 482 676 дона оддий номига ёзилган ҳужжатлаштирилмаган акцияларга бўлинган 4 482 676 (тўрт миллиард тўрт юз саксон икки миллион олти юз етмиш олти минг) сўмни ташкил этди ва қуйидаги тартибда тақсимланди:
• Давлат улуши – 98,14 %, 4 399 432 000 сўм ёки 4 399 432 дона акциялар;
• Юридик ва жисмоний шахслар улуши – 1,86 %, 83 244 000 сўм ёки 83 244 дона акциялар.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги “Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-2176 Қарорига мувофиқ Agregat zavodi» AJ Кузатув Кенгаши томонидан 2014 йил 1 августда Agregat zavodi» Ajнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги ҳақиқий қарздоллигини давлат улушини кўпайтириш мақсадида капиталлаштириш ҳисобидан 4 702 506 000 сўм маблағга қўшимча 4 702 506 (тўрт миллион иккки минг беш юз олти) дона оддий номига ёзилган нақдсиз акция чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор Тошкент шаҳри бўйича Қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази Тошкент ҳудудий бошқармсида 2014 йил 29 августда № Q0738-5 билан рўйхатга олинди.
6. Agregat zavodi» AJ акционерларининг 29.06.2015 йилда бўлиб ўтган йиллик умумий йиғилиши қарорига мувофиқ (2015 йил 8 июлдаги №1-2015 баённома) Жамиятнинг илгари эмиссияланган ва жойлаштирилган номинал баҳоси кичик бўлган акцияларини Жамият томонидан 2014 йилда олинган ва 1 673 502 058,30 сўмни ташкил этган соф фойда ҳамда ўтган йилларнинг тақсимланмасдан қолган, 777 563 758,40 сўмни ташкил этувчи фойдаларини капиталлаштириш эвазига номинал баҳоси оширилиб янгидан чиқарилган акцияларга конвертациялаш йўли билан акцияларни янги (олтинчи) чиқариш амалга оширилди. Шунинг баробарида бир акциянинг номинал баҳоси 1000 сўмдан 1266,85 сўмга оширилди. Ҳозирги пайтда устав жамғармаси маблағи 11 636 247 816,70 (ўн бир миллиард олти юз ўттиз олти миллион икки юз қирқ етти минг саккиз юз ўн олти) сўм 70 (етмиш) тийинни ташкил этади. Жамиятнинг устав жамғармаси акционерлар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланган: «O`zagrosanoatmashxolding» ХК улуши – қиймати 11 530 790 155,30 (ўн бир миллиард беш юз ўттиз миллион етти юз тўқсон минг бир юз эллик беш сўм 30 тийин) сўмлик 9101938 дона акция, бу Жамият устав жамғармасининг 99,09% ини ташкил этади; юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилган улуш - қиймати 105 457 661,40 (бир юз беш миллион тўрт юз эллик етти минг олти юз олтмиш бир сўм 40 тийин) сўмлик 83244 дона акция, бу Жамият устав жамғармасининг 0,91% ини ташкил этади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги “Акциионерлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № ПҚ-2454 Қарорига мувофиқ 15% қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги Қарор ҳамда Эмиссиялар Проспекти 2015 йил 15 мартда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва риволантириш Маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида №Q0738-7 рақам билан рўйхатга олинди. 2016 йил 23 мартда баҳолаш ташкилотининг 2016 15 мартдаги № 01/30/1-ДО қайд рақамли ҳисоботи олинди. Корхонанинг амалга оширилаётган 15% акциялар пакети 8 558 431,2 сўмни ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг баҳолаш ўтказилган кундаги курси (2016 йил 1 январь, 2809,98 сўм) бўйича 3 045 726,84 АҚШ долларини ташкил этади. Битта акциянинг нархи 5 280 сўм. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари «REAL CONSULT-SERVICE LLC» МЧЖнинг 2016 йил 23 мартдаги № 34 хулосасига мувофиқ ишонарли (тўғри) деб топилган. ELSIS-SAVDO» АЖ билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилган, 30.03.2016 йилда Agregat zavodi» Ajнинг миқдори 1 620 915 дона бўлган 15% акциялари ELSIS-SAVDO» АЖнинг қимматли қоғозларни биржадан ташқари сотиш электрон тизими орқали сотувга қўйилган.