Б И Л Д И Р И Ш


     100057 Тошкент ш., Уста Ширин кўчаси, 117, тел 228-02-40 манзилида жойлашган “Агрегат заводи” АЖ Сизни Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил 5 апрелдаги қарорига мувофиқ бизнинг акционерлик жамияти акционарларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2017 йил 13 апрель соат 10-00 да 100057 Тошкент ш., Уста Ширин кўчаси, 117 (кенгашлар зали) манзилида бўлиши ҳақида хабардор этади. Акционерларнинг реестрларини ёпиш саналари: умумий йиғилишни ўтказиш учун рўйхат асосланиб тузиладиган сана – 2017 йил 7 апрель.

КУН ТАРТИБИ:


1. Акционарларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2016 йилги 9 ойлик молиявий-хўжалик фаолияти якунлари юзасидан жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш;
4.“Агрегат заводи” АЖ Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш».
Сиздан акционерларнинг Умумий йиғилишида иштирок этишингизни ёки унда иштирок этиш учун Сизнинг ташкилотга тегишли овоз берувчи акциялар сони бўйича делегат жўнатишингизни сўраймиз. Илтимос, ёнингизда паспортингиз ёки шахсингизни тасдиқловчи бошқа гувоҳнома, ваколатли шахс келган тақдирда - ишончнома бўлсин. Йиғилиш ўтказилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, Жамиятнинг Расмий www.agregat-zavodi.uz. web-сайтига ҳам жойлаштирилган.
Сизнинг сўровингизга кўра Сизга кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзингизни қизиқтирган ахборот тақдим этилади. Қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг: 228-02-40, 228-03-64, 248-26-33.

Кузатув Кенгаши.


Товарлар


ГР – 270/370 Ерни чуқур юмшатгич

Тупроқни чуқур (70 см га қадар) коваклаб юмшатиш эвазига ернинг плуг остки қисми зичлигини бўшатишга мўлжалланган, бу сувнинг тупроқ ичига киришига имкон бериб, унинг захини қочиришни (дренажини) яхшилайди. Тупроқ орасига ҳаво бир текисда ва осон киради...
ОВХ-600 Пуркагичи

Ғўзани дефолациялаш ва намини қочириш учун, ғўза заракунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун, боғлар, узумзорлар, бошоқли экинлар ва йўлдош қишлоқ хўжалиги экинзорларига ишлов бериш учун мўлжалланган


Роторли КИР-1,5 ўроқ машинаси

Бевосита ҳайвонларни боқиш ва силослаш учун ишлатиладиган озуқа экинларини йиғиб олиш учун мўлжалланган
Минерал ўғитлар сочувчи РМУ-0,5М мосламаси

Далаларни донадор минерал ўғитлар билан бир текисда ўғитлаш учун мўлжалланган


КН-2 Картошкаковлагич

Картошкани икки қатордан (қаторлар оралиғи 70 ёки 90 см) пояси ёки унинг қолдиғи билан ковлаш ва уни ер юзасига келгусида ҳосилни қўлда йиғиб олиш учун бир чизиқда тахлаш учун мўлжалланган
Ғалла экишга мўлжалланган "СЗХ-3,6" сеялкаси

Ўсиб турган ғўзалар орасига 60 ва 90 см.ли қаторлар оралиғида ҳамда тўппа-тўғри далага суғориладиган жўяк олиб ғалла дони экишга мўлжалланган


Весь Список...





Эмульсол тайёрлаймиз
       Эмульсол – мойлик даражаси юқори бўлган мойловчи-совутувчи суюқлик. Асбобнинг юқори барқарорлигини ва ишлов бериладиган деталлар сифатини таъминлайди. Эмульсол – сув билан аралаштирилган чоғда коррозияга ва ишқаланишга қарши хусусиятларга эга бўлган сутсимон эмульсия ҳосил қилувчи концентрат. Тўғри муносабатда бўлинган ва фойдаланилган чоғда эмульсол инсон саломатлиги учун хавфсиз. Нитрат, хлор ва бор бирикмаларига эга эмас.

       Пўлат ва чўянга қиздириб ишлов беришнинг барча турларини амалга оширамиз
(юмшатиш, мўътадиллаштириш, бўртма ва сиртқи тоблаш ҳамда кимёвий-термик цементациялаш). Юмшатишнинг мақсади – механик ишлов беришни осонлаштириш учун қаттиқликни пасайтириш, микротаркибни яхшилаш ва металлнинг кўпроқ бир жинслилигига эришиш, ички тангликларни олиб ташлаш. Мўътадиллаштириш юқори самарадорликни ва қирқиб ишлов бериш чоғида юзанинг яхши сифатини таъминлайди. Тоблашнинг мақсади – мустаҳкамлик ва чидамлиликни ошириш.

Цементациялашнинг мақсади – юзанимнг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини ошириш, бунга сиртқи қатламни углерод билан тўйинтириш ва кетидан паст бўшатиш йўли билан тоблаш (шунинг баробарида буюмнинг углерод билан тўйинтирилмайдиган ўзаги ўзининг юқори қайишқоқлигини сақлаб қолади). Цементациялаш жараёнига паст карбонли ва паст легирланган пўлатдан тайёрланган деталлар дучор этилади ва бу қиммат – юқори легирланган материаллардан фойдаланиш заруратини истисно этади.


Дробетозалашни амалга оширамиз.
Деталларни, асосан қуймаларни, пўлат дроби оқими билан дробетозалаш.

Юзаларни галваник қоплаш (рух югуртириш) ни амалга оширамиз
Рух югуртириш юзани коррозиядан ҳимоялашнинг анчайин самарали усули ҳисобланади, мазкур жараёнда металл юпқа рух қатлами билан қопланади