«Agregat zavodi»
Aksiyadorlik jamiyati
УСТАВИ

(янги таҳрири)


«Agregat zavodi» Акциядорлик жамияти акциядорларининг 2018 йил 27 июндаги умумий йиғилиши қарори билан
“ТАСДИҚЛАНГАН”
1-2018-сонли Баён
Мажлис раиси_________ Ахмедгариев Р.Е.
М.Ў.

Тошкент – 2018 йил
1-МОДДА. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. “Agregat zavodi” Акциядорлик жамияти (бундан буён “Жамият” деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 1996 йил 5 ноябрдаги 550 -к-ПО-сонли буйруғига мувофиқ ташкил этилган.
1.2. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн давомида – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.
1.4. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
Ўзбек тилида: “Agregat zavodi” aksiyadorlik jamiyati ;
Рус тилида: Акционерное общество «Агрегатный завод».
Инглиз тилида: Agregat zavodi Joint stock company.
1.5. Жамиятнинг қисқартирилган номи:
Ўзбек тилида: « «Agregat zavodi» » AJ.
Рус тилида: АО «Агрегатный завод »
Инглиз тилида: Agregat zavodi JSC.
1.6. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав капиталига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
1.7. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлади. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
1.8. Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига ва электрон почта манзилига эга бўлади. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили) у давлат рўйхатидан ўтказилган жойга кўра белгиланади. Жамият ўзининг жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.
1.9. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.
1.10. Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.
1.11. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
1.12. Жамиятнинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, Жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.
1.13. Жамиятнинг жойлашган ери ва почта манзили: 100057, Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 117 уй.
1.14. Жамиятнинг электрон почта манзили: agregat_zavodi@umail.uz; agregat@exat.uz.
1.15. Жамиятнинг расмий корпоратив веб-сайти: www.agregat-zavodi.uz.

2-МОДДА. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

2.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
2.2. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади: нужно взять из старого устава и отредактировать!
 ички ва ташқи бозорларда эҳтиёжга мувофиқ қишлоқ хўжалиги учун турли русумдаги техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
 қишлоқ хўжалигининг машинасозлик соҳасида республика қишлоқ хўжалигида ресурс тежайдиган агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган замонавий, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизация воситаларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ташкил этишга қаратилган Ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини амалга ошириш;
 энергия ва металл ишлатилишини тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарадиган янги корхоналар ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш;
 Жамият таркибига кирадиган корхоналар ва республиканинг бошқа корхоналари ўртасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва мувофиқлапггириш;
 қишлоқ хўжалиги техникасига хизмат кўрсатиш соҳасида Ягона сервис сиёсатини амалга ошириш;
 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги қонунчиликка асосан кўчар ва кўчмас мулкни ўз мулки сифатида сотиб олиш ва ижарага бериш;
 ташқи иктисодий фаолият;
 республика ичида ва ундан ташқарида филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб-чиқариш цехлари, участкалари ва бош¬қа янги корхоналар ташкил этиш ва таъсис этиш; семинарлар, конференциялар, кўргазмалар ташкил қи¬лиш, ўтказиш ва
 маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш, турли ташкилот, корхона ва фуқароларга хизмат кўрсатиш;
 ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, янги технологияларни яратишда барча технологик жараёнларда комплекс лойиҳаларни бажариш;
 машинасозликда ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш илмий – текшириш ва тажриба-конструкторлик ишларни олиб бориш;
 махсус станоклар, автомат линиялар, робот техникаси комплекслари, тез ўзгартириш мумкин бўлган (ГПС) системаларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш;
 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган ускуналарни ишлаб чиқариш ва сотиш;
 машиналар конструкциясида пластмассани кенг кўллаш ва пластмасса деталларни ишлаб чиқариш учун янги технологиялар яратиш;
 корхоналарда қаттиқ қотишма ва ўта қаттиқ материалардан таёрланган қирқувчи ускуналарни қўллашни кенгайтириш;
 қишлоқ хўжалиги механизмларини ва машиналари ҳамда улар учун барча турдаги бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
 эҳтиет кисмлар, пўлат, чуян ва рангли металл қуймалари, пайвандлаш учун электродлар, ностандарт ускуналар, конструкциялар, механизация воситалари, қолип ва инструментлар ишлаб чиқариш;
 халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва сотиш;
 тижорат ва воситачилик фаолияти.
2.3. Ўз фаолиятини амалга ошириш учун ва Жамият олдида тур¬ган масалаларни ҳал қилиш мақсадида, Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
• ўз номидан битимлар, шартномалар тузиш, мул¬кий ва ўз номулкий ҳуқуқларни сотиб олиш ва мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлиш, Ўзбекистон Республикаси худудида ва ундан ташқарида амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда судда, хўжалик ва хакамлик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
• Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги қонунчиликка асосан кўчар ва кўчмас мулкни ўз мулки сифатида сотиб олиш ва ижарага бериш;
• хўжалик юритиш, махсус техника ва информацион технологияларнинг илғор услубларини жорий этиш;
• ижарага бериш, техник воситаларга хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил килиш;
• лизинг операцияларини амалга ошириш;
• уюшмалар, иттифоқлар, консорциумлар, акциядорлик компаниялари ва жамиятларига ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш;
• белгиланган тартибда банкларда ҳар қандай ҳисоб ракамларини, шу жумладан, валюта ҳисоб ракамларини очиш, ссудалар ва банк кредитларини олиш, қонунчиликка мувофиқ равишда ҳар қандай шаклда маблағларни ўтказиш ва акцептлаш, қимматли қоғозларни чиқариш, сотиб олиш ва жойлаштириш;
• маҳсулот ва хизматларга бўлган талабдан келиб чиқиб, ўз фаолиятини мустақил режалаштириш, ривожланиш истиқболларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш ҳамда акция¬дорлар ва меҳнат жамоаси аъзоларининг шахсий даромадларини ошириш йўлларини аниқлаш;
• амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мустақил равишда ўз балан¬сидан мол-мулкни, қарзларни ва бошқа активларни ҳисобдан чиқариш;
• иккиламчи хом-ашё, қишлок хужалиги махсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш, ишлаб-чикариш чиқиндиларини ишлаб-чиқаришга жалб қилиш;
• ўраш-қадоқлаш махсулотларини тайерлаш ва сотиш;
• қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
• республика ҳудудида автомобил транспортида аҳолини ва юкларни ташиш;
• қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш;
• божхона омборларини ташкил қилиш;
• биржа фаолияти;
• чакана ва улгуржи савдо;
• аҳолига маиший хизматларни кўрсатиш;
• транспорт-экспедиторлик хизматлари;
• асбоб-ускуналарни, автотранспорт воситаларини таъмирлаш;
• жисмоний-соғломлаштириш мажмуаларини ташкил қилиш;
• моддий-техник таъминот;
• умумий овқатланиш тизимларини ташкил қилиш;
• ташқи иктисодий фаолият;
• республика ичида ва ундан ташқарида филиаллар, ваколатхоналар, қўшма корхоналар, ишлаб-чиқариш цехлари, участкалари ва бош¬қа янги корхоналар ташкил этиш ва таъсис этиш;
• кўнгилочар, ижтимоий-маиший ва коммуникатив хизматлар кўр¬сатиш;
• семинарлар, конференциялар, кўргазма ва шоулар ташкил қи¬лиш, ўтказиш ва уларда қатнашиш;
• реклама-маркетинг фаолиятини амалга ошириш.
2.4. Асосий ишлаб чиқариш фаолият турларидан ташқари, Жамият қўшимча фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириши мумкин.
2.5. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари Жамият томонидан қонун хужжатларида ўрнатилган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

3-МОДДА. ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ

3.1. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.
3.2. Жамиятнинг устав капитали 17 183 464 720,50 (ўн етти миллиард бир юз саксон уч миллион тўрт юз олтмиш тўрт минг етти юз йигирма сўм 50 тийин) сўмни ташкил қилиб, ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1 266,85 (бир минг икки юз олтмиш олти сўм 85 тийин) сўм бўлган 13 563 930 (ўн уч миллион беш юз олтмиш уч минг тўққиз юз уттиз) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияга бўлинган.
Жамият устав капиталидаги акциядорларнинг улушлари ва уларнинг фоизлардаги нисбатлари қуйидагича:
«O`zagrotexmash» Aksiyadorlik жамияти улуши – 17 078 007 059,10 (ўн етти миллиард етмиш саккиз миллион етти минг эллик тўққиз сўм 10 тийин) сўм, 13 480 686 (ўн уч миллион тўрт юз саксон минг олти юз саксон олти) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияга бўлинган, бу улуш устав фондининг 99,386 фоизини ташкил қилади;
юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилган улуш – 105 457 661,40 (бир юз беш миллион тўрт юз эллик етти минг олти юз олтмиш бир сўм 40 тийин) сўм, 83244 (саксон уч минг икки юз қирқ тўрт) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияга бўлинган, бу улуш устав фондининг 0,614 фоизини ташкил қилади.


4-МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИНИ КЎПАЙТИРИШ

4.1. Жамиятнинг устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
4.2. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.
4.3. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори 7 121 283 096,20 (етти миллиард бир юз йигирма бир миллион икки юз саксон уч минг туксон олти сўм 20 тийин) умумий қийматга эга бўлган ҳар бирининг номинал қиймати 1266,85 сўм бўлган 5 621 252 дона оддий акциялардан иборат
4.4. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш тартиби ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.
4.5. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ ва ёпиқ обуна усуллари билан жойлаштирилади.
4.6. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.
4.7. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан, акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
4.8. Жамиятнинг қўшимча акциялари учун унинг ўз капитали (қўшилган капитал ва тақсимланмаган фойда) ҳисобидан, шунингдек қўшимча акциялар учун тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш акцияларнинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

5-МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИНИ КАМАЙТИРИШ

5.1. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.
5.2. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан камайиб кетса, Жамият устав капиталини камайтиришга ҳақли эмас.
5.3. Устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капиталини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтиришнинг қонун хужжатларига асосланган тартибини белгилайди.

6-МОДДА. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
6.1. Жамиятнинг акциялари оддий бўлиб, ҳужжатсиз шаклда, лицензияга эга инвестиция воситачиси томонидан эгаларининг депо-ҳисоб варағида акциялар ҳисоби юритилади. Акцияларга эгалик ҳуқуқи депо-ҳисоб варағидан кўчирма билан тасдиқланади. 6.2. Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. 6.3. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин. 6.4. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади. 6.5. Жамият ижроия органи томонидан оддий акцияларга ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишда тенг ҳуқуққа эгалигига риоя этган ҳолда амалга оширилади. Бунда дивидендларни мажоритар акциядорларга олдин, миноритар акциядорларга эса кейин тўлаш тақиқланади. 6.6. Жамият бир йилда бир марта йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлайди. 6.7. Акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим. 7-МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ ЗАҲИРА ФОНДИ 7.1. Жамиятда соф фойдадан ажратмалар амалга ошириш ҳисобига устав капиталининг 15 фоизи микдорида заҳира фонди ташкил этилади. 7.2. Заҳира фонди мазкур Уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йили камида 5 фоиз миқдоррида мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади.. 7.3. Жамиятнинг заҳира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, Жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш ва Жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Заҳира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. 7.4. Заҳира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларда, соф фойдадан мажбурий ажратмалар амалга ошириш тикланади. 8-МОДДА. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ 8.1. Жамият бошқарув органлари қуйидагилардан иборатдир: • Акциядорларнинг умумий йиғилиши; • Кузатув кенгаши; • Ижроия органи (Бош директор). 9-МОДДА. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ 9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир. 9.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади ва унда қуйидаги масалалар кўрилади: • Жамият Кузатув кенгашини сайлаш; • Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш; • Жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бизнес-режаси ижроси бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш; • Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш; • Жамият фойда ва зарарларини тақсимлаш. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин. 9.3. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир. 9.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради. 9.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: • Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш; • Жамиятни қайта ташкил этиш; • Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; • Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш; • Жамиятнинг устав капиталини камайтириш; • Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш; • Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш; • Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек, Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш; • Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш; • Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда уни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш; • Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш; • Жамиятнинг бизнес режасини тасдиқлаш; • Жамият Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини кўриб чиқиш; • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 35-моддасида ва мазкур уставда назарда тутилган имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарорлар қабул қилиш; • акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш; • акцияларни майдалаш ва йириклаштириш; • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш; • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; • Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; • Жамиятнинг бошқарув органлари тўғрисидаги, шу жумладан ички назорат, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш; • ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг Жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш; • Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлар рўйхатини белгилаш; • ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш, уларни амалга ошириш ваколатини Кузатув кенгашига бериш тўғрисида қарор қабул қилиш; • электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш); • саноқ комиссиясига амалий кўмак кўрсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустақил экспертларни (масалан, инвестиция маслаҳатчиси ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиси) жалб этиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш); • акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи Жамият бошқарув ва назорат органлари маърузалари (ҳисоботлари) шакли ва мазмунига бўлган талабларни, акциядорлар умумий йиғилиши давомийлигини белгилаш; • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш. 9.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иштирок этиши мумкин. 9.8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Жамият корпоратив веб-сайтида ва Корпоратив ахборот ягона порталида жойлаштирилади. Агар Жамият акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка варағига киритилган бўлса, юқоридаги қарорлар мазкур биржанинг веб-сайтида ҳам жойлаштирилади. 9.9. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади. 10-МОДДА. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ 10.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно. 10.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 кишидан иборат. 10.3. Кузатув кенгашининг камида бир нафар аъзоси мустақил аъзо сифатида Жамият билан мулкий ёки тадбиркорлик алоқалари билан боғлиқ бўлмаган, унинг фаолияти йўналишлари бўйича етакчи олим ёки катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда Ўзбекистонда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан йирик акциядорлар томонидан тавсия этилиши ва Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланиши мумкин. 10.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: • Жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш; • Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонун хужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; • Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, ўтказиладиган санаси, вақти ва жойини белгилаш; • Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш; • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш; • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш; • Жамиятнинг ижроия органини (бош директорини) сайлаш (тайинлаш), унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш; • Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим; • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш; • Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин; • аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудит текшируви ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш; • аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш; • Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш; • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш; • Жамиятнинг заҳира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш; • филиалларни ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш; • шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш; • қонун хужжатларида белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; • Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш; • Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан, акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; • Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; • Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек Жамият уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш; • акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; • повтор!ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш; • тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича Кузатув кенгаши қошида унинг аъзолари, , Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат қўмиталар (ишчи гуруҳлар) ташкил этиш; • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш. 10.5. Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади. 10.6. Кузатув кенгашининг раиси кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади. Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир. 10.7. Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, Бош директор билан меҳнат шартномасини имзолайди. 10.8. Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири амалга оширади. 10.9. Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади ва ўтказилади. Жамиятнинг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари Кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби юзасидан таклиф киритиш ҳуқуқига эга; 10.10. Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонун хужжатларида бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кенгашнинг бошқа аъзосига беришга ҳақли эмас. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. 10.11. Мажлисда Кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди. 10.11. Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин. 10.12. Кузатув кенгаши ва унинг раиси ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир. 10.13. Кузатув кенгаши мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради. 11-МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ 11.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи бўлиб ҳисобланган Бош директор томонидан амалга оширилади. Бош директор ваколатига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно 11.2. Бош директор Жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари, Жамият Устави, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади. 11.3. Бош директор қонун хужжатлари ва мазкур Уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади ва уларга ҳисобот беради. 11.4. Бош директор Кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). У билан тузиладиган меҳнат шартномасини Жамият номидан Кузатув кенгаши раиси имзолайди. 11.5. Бош директор ваколатига қуйидагилар киради: • мазкур Устав ва Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш; • Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш; • Жамият номидан битимлар тузишЖамият ташкилий тузилмаси доирасида ишчи ва ходимлар сонини белгилаш; • Жамият таркибий тузилмалари раҳбарларини тайинлаш ишчи ва ходимларга иш ҳақи ва мукофотлар миқдорини белгилаш; • ходимлар мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш; • Жамият таркибий тузилмалари рахбарлари ҳисоботларини ҳар чорак якуни бўйича эшитиш; • Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир нечта битимлар бўйича қарор қабул қилиш, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санадан олдинги ҳисобот санасига тузилган молиявий ҳисобот бўйича жамият соф активлари қийматининг 15 фоизигача миқдорни ташкил этса, акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно; • Жамиятнинг асосий воситаларини белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш. • Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш; • Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;? • ходимлар штатлар рўйхатини тасдиқлаш, ходимларни (ишчиларни) ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомига риоя қилинишини таъминлаш; • Жамият номидан амалдаги қонун хужжатларига асосан ишончномалар бериш; • Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш; • ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш; • Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш; • Жамиятда бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш, шу жумладан Жамият молиявий ҳисоботларининг халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланишини таъминлаш; • қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамият фаолиятига доир маълумотларни ошкор қилиш; • йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш; • Жамият архиви ишини ташкил этиш ва ундаги ҳужжатлар бутлигини таъминлаш. 11.8. Бош директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Бош директор қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир. 11.9. Бош директор мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Жамият Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради. 12-МОДДА. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ 12.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга Жамиятнинг Тафтиш комиссияси сайланади. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат. 12.2. Бош директор молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Тафтиш комиссиясининг талабига биноан унга тақдим этиши шарт. 12.3. Тафтиш комиссияси амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли. 12.4. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек Жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс Жамиятнинг Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас. 12.5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорларнинг талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади. 12.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамиятнинг Тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада: • Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо; • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт. 12.7. Тафтиш комиссиясининг хулосаси мазмунига қўшимча талаблар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. 12.8. Тафтиш комиссиясининг Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосаси ҳар чоракда Кузатув кенгашининг мажлисида ва йил якуни бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади. 12.9. Тафтиш комиссияси мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради. 13. МОДДА. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ 13.1. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган тақдирда Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдордир. 13.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, Жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди. 13.3. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади. 14. МОДДА. АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ТАШҚИ АУДИТОР) 14.1 Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосаси такдим этади. 14.2. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақида нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади. 15. КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИ 15.1. Жамиятда Кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи Жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши мумкин. 15.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади. 16. ЖАМИЯТНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТЛАРИНИ ТУЗИШ, ТЕКШИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ 16.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт. 16.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек Жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида такдим этилиши учун жавобгарлик Жамият Бош директорининг зиммасида бўлади. 16.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва Акциядорларнинг умумий йигилишига такдим этиладиган йиллик ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисоб-варағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари Жамият ёки унинг акциядорлари билан боглиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак. 16.4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи Акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши ўтказиладиган санадан камида ўттиз кундан кечиктирмай Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдикданиши лозим. 16.5. Жамиятнинг молия йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди. 17-МОДДА. ЖАМИЯТ ФИЛИАЛЛАРИ, ВАКОЛАТХОНАЛАРИ, ШЎЪБА ВА ТОБЕ ЖАМИЯТЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ИШЛАШ ТАРТИБИ. 17.1. Жамият филиаллар ташкил этишга ва ваколатхоналар очишга ҳақли. 17.2. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари юридик шахс бўлмайди. Улар Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади. Жамиятнинг филиалларига ва ваколатхоналарига бериб қўйилган мол-мулки Жамиятнинг балансида ҳисобга олинади. 17.3. Филиалнинг ёки ваколатхонанинг раҳбари Жамият томонидан тайинланади ва Жамият томонидан берилган ишончнома асосида иш юритади. 17.4. Жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. 17.5. Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди. 17.6. Жамият ўз шўъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга. 18. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ а) Жамиятни қайта ташкил этиш тартиби 18.1. Жамиятни қайта ташкил этиш Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади. 18.2. Жамиятни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш) амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. 18.3. Янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан жамият қайта ташкил этилган деб ҳисобланади, бундан қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш мустасно. б) Жамиятни тугатиш тартиби 18.4. Жамиятнинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда Жамият фаолиятини тугатишга сабаб бўлади. 18.5. Жамият қуйидаги ҳолларда тугатилади:  Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ;  қонун ҳужжатларига мувофиқ суд қарорига асосан;  қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда. 18.6. Жамият ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, Кузатув кенгаши жамиятни тугатиш ва тугатувчини ёки тугатиш комиссиясини (бундан буён матнда “тугатувчи” деб юритилади) тайинлаш тўғрисидаги масалани Акциядорлар умумий йиғилишига ҳал қилиши учун олиб чиқади. Ихтиёрий равишда тугатилаётган тақдирда Акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятни тугатиш ва тугатувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади. 18.7. Жамият суднинг қарорига кўра тугатилаётганда тугатувчини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 18.8. Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади. 18.9. Тугатилаётган Жамиятнинг кредиторлар билан ҳисоб-китоблардан кейин қолган мол-мулки тугатувчи томонидан қонунчиликда белгиланган навбат бўйича тақсимланади. 18.10. Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувни киритган пайтдан эътиборан жамиятни тугатиш тамомланган, Жамият эса фаолиятини тугатган деб ҳисобланади. 19-МОДДА. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР 19.1. Мазкур Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар амалдаги қонун ҳужжатлари ва мазкур уставга асосан ҳал қилинади. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади. 19.2. Мазкур Устав ва унга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради. 19.3. Уставда ўз ифодасини топмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. “Agregat zavodi” AJ Бош директори Нурматов Ш.Ш.




GUVOHNOMA 2018 йил        Скачать

«Agregat zavodi» Aksiyadorlik jamiyati УСТАВИ(янги таxрири) 2018 йил.docx        Скачать

«Agregat zavodi» Aksiyadorlik jamiyati УСТАВИ(янги таxрири) 2018 йил.pdf           Скачать

«Agregat zavodi» Aksiyadorlik jamiyati УСТАВИ(янги таxрири) 2016 йил.docx        Скачать

«Agregat zavodi» Aksiyadorlik jamiyati УСТАВИ(янги таxрири) 2016 йил.pdf           Скачать

Устав Агрегатного завода 2015.pdf     Скачать

Изменение в устав 02 09 2015.pdf        Скачать

Изменение в устав 31 12 2015.pdf        Скачать